1

Ўзбекистонлик стилист Алла Пугачёва билан клип суратга олди (видео)

ШОУ-БИЗНЕС 05.11.2018, 10:05
Теглар: Видео, Фото
Ўзбекистонлик стилист Алла Пугачёва билан клип суратга олди (видео)

Келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган Алишер исмли йигит Россия эстрадасининг примадоннаси ҳисобланган Алла Пугачёва билан клип суратга олди, деб хабар бермоқда Sputnik.

Алишер дастлаб фотомодель бўлган. У машҳур моделер Слава Зайцевнинг модалар уйида ишлаган. Кейинчалик ўзи мустақил модельер бўлиб тез орада Bouton модалар уйининг арт-директори лавозимини эгаллаган. Алла Пугачёва унинг машҳур мижозларидан энг биринчиси бўлган. Алишер шунингдек, Кристина Орбакайте, Маша Распутина, Филипп Киркоров, Жасмин, София Ротару, Анита Цой, Наташа Королёва, Ирина Салтикова, Анастасия Стоцкая каби эстрада юлдузларини ҳам кийинтирган.

Алишернинг саҳнага чиқишига ва хонандалик талантини намоён қилишга айнан Алла Пугачёва ёрдам берган.


Бугунги кунда Алишер Москвадаги турли тадбирларда ва турли клублар саҳналарида ўз қўшиқларини ижро этиб келмоқда. Алишер Наргиз Зокирова ҳамда Екатерина Варнавалар билан биргаликда қўшиқлар ижро этган.

Ҳақиқатан ҳам сартарош, стилист каби касб эгалари орасида талантли хонандалар кўп бўлса керак, дейилади хабарда. Маслан, Сергей Зверев исмли россиялик хонанда ҳам дастлаб сартарош бўлган экан. Влад Лисовец — аввал машҳур сартарош, кейин — телебошловчи. Ольга Бузова — аввал стилист, модельер, кейин — телебошловчи, қўшиқ ҳам айтиб туради.

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1