1

Мурат Йилдирим PROlogue кинофестивалининг очилиш маросимида қатнашади

МАДАНИЯТ 03.11.2018, 20:32
Мурат Йилдирим PROlogue  кинофестивалининг очилиш маросимида қатнашади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ёш киноижодкорлар кенгаши, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси каби бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган PROlogue IV Халқаро кинофестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Саралаш комиссиялари аъзолариPROlogue IV Халқаро кинофестивали танловида иштирок этиш учун топширилган картиналар билан танишиб чиқишди.

Халқаро саралаш танловига 289 дан ортиқ кино асарлари қабул қилинди. Улар тўлиқ ва қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танлови ҳамда қисқа метражли миллий бадиий фильмлар танловида иштирок этиш учун ариза топширишган.PROlogue кинофестивалида иштирок этишга 60 дан ортиқ мамлакат киночилари қизиқиш билдиришган.

Улар – Россия, Франция, Италия, Қозоғистон, Исроил, Эрон, Украина, АҚШ ва бошқалар. Қисқа метражли ва тўлиқ метражли фильмлар саралаш комиссиялари таркибига кино оламининг нуфузли вакиллари киришган. Бугунги кунда комиссиялар ўз фаолиятини якунламоқда. Уларнинг сўзларига қараганда, яқин кунларда саралашдан ўтган ва фестивалнинг танлов дастурига киритилган картиналар рўйхати эълон қилинади.

Халқаро кинофестиваль аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади?

Кинофестивалнинг аввалгиларидан асосий фарқи аввал бу фестиваль минтақавий кўринишда ўтказилган. Эндиликда унинг қамрови анча кенгайди.Ҳозирда мазкур фестиваль халқаро даражада ўтказилмоқда. Яна бир жиҳати бу танловда бугунга қадар фақат қисқа метражли фильмлар қатнашган. Бу гал иштирокчилар тўлиқ ва қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танлови ҳамда қисқа метражли миллий бадиий фильмлар танлови бўйича 3 та номинацияда беллашишади.

Қисқа метражли ва тўлиқ метражли фильмлар саралаш комиссиялари таркибида кино оламидан кимлар қатнашди?

Саралаш жараёнида режиссёр ва сценарий ёзувчиси – Жасур Исхаков, кинотанқидчи – Ойбек Копадзе, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Раъно Шодиева ва Дилором Эгамбердиева, режиссёрлар – Баҳодир Одилов ва Камара Камалова, оператор – Ҳамидулла Ҳасанов, тележурналист – Шоира Рауфбоева.

Фильмларни саралашда асосан қайси жиҳатларга эътибор қаратилди?

Кинофестивалда иштирок этувчи фильмларни баҳолаш мезонларида ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатувчи, уларнинг дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилувчи мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди. Асосан, ёшлар, уларнинг муаммолари, олдида турган қийинчиликлар, мақсад ва бурчларига бағишланган фильмлар саралаб олинди.

Мурат Йилдирим очилиш маросимида қатнашади

Кинофестиваль доирасида ўзимизни қизиқтирган саволларга Кинематографияни ривожлантириш маркази матбуот котиби Аброр Исмоиловдан жавоб олдик.

“SCORPION” фильмида машҳур туркиялик актёр Мурат Йилдирим ва россиялик актёр Вячеслав Разбегаевлар ҳам қатнашишганди. Улар фильм премьерасида ҳам иштирок этадими?

Фақатгина Мурат Йилдирим “SCORPION” фильмининг премьерасида ваPROlogueкинофестивалининг тантанали очилиш маросимида рафиқаси Имон Албани билан иштирок этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1