1

Маданият вазирлиги қадимий мақбара бузилишига изоҳ берди

МАДАНИЯТ 01.11.2018, 08:38
Маданият вазирлиги қадимий мақбара бузилишига изоҳ берди

Ўрта асрлар архитектурасининг ноёб ёдгорлиги, Қорақалпоғистондаги Шамунабий мақбарасини бузиб ташлашга тўғри келди, акс ҳолда унинг ўзи қулаб тушган бўларди, дея ҳисоблайди Ўзбекистон Маданият вазирлиги.

«Мақбаранинг бузиб ташланиши зарур чора ҳисобланади», - деди «Халқ сўзи» газетасига Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги маданий мерос обидаларини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Қуаниш Шарипов.

Газета материалида таъкидланишича, асрлар давомида мақбара эскириб кетган ва унинг ичида бўлиш хавфсиз эмасди. Ер ости сувлари ва ёмғирлар қадимги иншоотни ювиб кетган ҳамда у исталган пайтда қулаб тушиши мумкин эди. 2016 йилда бошланган ёдгорликни тиклаш бўйича ишлар уларни давом эттириш имкони бўлмагани сабабли тўхтатилган.

«Иккита гумбаз деярли бутунлай бузилган, лой деворлар юпқалашган. Маҳаллий аҳоли бир неча йил аввал мурожаат билан чиқиб, ноёб ёдгорликни сақлаб қолиш ҳақида сўрашган», - дейди Шарипов.

Унинг сўзларига кўра, ташкил этилган комиссия «мақбара янги биносини қуриш бўйича ишларни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилган».

Улар «Мерос Чашмаси» лойиҳа ташкилоти томонидан ўтказилган.

«Ўтган баҳорда ишлар бошланган ва янги деворлар, гумбазлар қуриш, ҳудудни ободонлаштириш, паҳлавон Шамунабий дафн этилган мақбара реконструкциясини амалга ошириш кабиларни ўз ичига олган», - дейди Шарипов.

Мақбарани асл кўринишида қолдириш, Шариповга кўра, у вақт ўтиши билан тўлиқ йўқ бўлиб кетишини англатарди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1