1

Облигацияларни тижорат банклари ўртасида жойлаштириш аукцион орқали амалга оширилади

ИҚТИСОДИЁТ 29.10.2018, 10:49
Облигацияларни тижорат банклари ўртасида жойлаштириш аукцион орқали амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, Марказий банк облигациялари бу – облигация эгасига белгиланган муддатда фоиз ҳисобида купонли даромад олиш ҳуқуқини берувчи электрон шаклда чиқариладиган эмиссиявий қимматли қоғозлар эканлиги белгиланди.

Низомга кўра, облигациялар кредитлар учун гаров таъминоти ва РЕПО (облигацияларни белгиланган муддат ва нархда қайта сотиб олиш мажбурияти билан сотиш бўйича икки томонлама ҳаракат) битимларида олди-сотди объекти бўлиши мумкин.

Облигациялар чиқарилиши алоҳида эмиссия тарзида амалга оширилади. Ҳар бир чиқарилган эмиссияга ўн белгили разряддан (X1X2X3X4X5X6X7X8X9X10) иборат идентификацион рақам берилади ва Глобал сертификат билан расмийлаштирилади.

Биринчи разряд (X1) – “2” рақами қимматли қоғознинг турини кўрсатади.

Иккинчи разряд (Х2) - қимматли қоғознинг муомала даврини кўрсатади:

• “1” - уч ой муддатга;

• “2” - олти ой муддатга;

• “3” - тўккиз ой муддатга;

• “4” - ўн икки ой муддатга муомалада бўлган облигациялар учун.

Облигацияларни тижорат банклари ўртасида жойлаштириш аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Аукцион савдолари икки хил усулда ўтказилади:

• “америкача” усул - рақобатли буюртмалар уларда таклиф этилган фоиз ставкалари бўйича қондирилади;

• “голландча” усул - рақобатли буюртмалар чегириш фоиз ставкаси буйича қондирилади.

Облигацияларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритиш валюта биржасида очилган “депо” ҳисобварақларида олиб борилади.

Облигациялар уларнинг муомала даври тугаган кундан кейинги иш кунида сўндирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1