Обид Асомов нега «Bolajon» телеканалидан норози?

МАДАНИЯТ 27.10.2018, 17:51
Обид Асомов нега «Bolajon» телеканалидан норози?

Бугун, 27 октябрь куни «Ўзбек мультфильми: кеча ва бугун» мавзусида Халқаро анимация кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

– Ўн дақиқалик мультфильмнинг тайёрланиши учун давлат бюджетидан 400 миллион сўм сарфланади, мутахассислар эса саккиз ой машаққат чекади, — дейди Мультипикацион фильмлар студияси ДУК директори Обид Асомов. — Биз катта маблағ эвазига ишлаётган мультфильмлар, менимча, давлат каналида намойиш этилиши керак. Аммо... Ҳали-ҳануз биз «Bolajon» телеканалидаги кўринмас деворларини бузиб ўтолмаяпмиз. Хат билан қилган мурожаатларимиз зое кетмоқда. Аксинча, улар интернетдан ўғирлик қилиб, 2-3 соатли тайёр чет эл мультфильмларини 5-6 киши билан овозлаштириб, қўпол айтганда, фойда кўрмоқда. Уларни ҳам тушунаман, сабаби биз тайёрлаган мультфильмлардан моддий наф йўқ.

«Биринчидан, вақти кам: 10 дақиқа. Иккинчидан, тайёрлаб беряпмиз, улар бундан пул ишлаш имконига эга эмас. Мана муаммо қаерда: қанчадан-қанча маблағ беҳуда ҳавога совурилмоқда. Энг муҳими, қарийб ярим миллиард пул сарфланаётган анимацион филмьлар эфирга узатилиши керак эмасми?»

«Иложи бўлса, ҳафтанинг бирор кунида бу кунгача яратилган ўзбек мультфильмларининг намойиши учун вақт ажратсак. Болаларимиз фақат хориж мультфильмларини томоша қилаверса, тарбиясига салбий таъсир ўтказиши бор гап. Юртимизда ишланиб, жаҳон фестивалларида юқори ўринларни олиб келаётган анимацион фильмлар бор, уларни ҳам телеканалларимизда кўрсатайлик. Болаларимиз мультфильмларимизни бир марта кўришни хоҳламас, икки марта хархаша қилар, аммо... барибир қизиқади, бола руҳияти шунақа, тез-тез ўзгариб туради. Фарзандларимизни ўзимизда ишланган миллий мультфильмлар томошасига ўргатиш вақти келди. Биз ҳам бу орада янада замонавий, кичкинтой томошабинларимизнинг қалбини бир лаҳзада забт этувчи мультфильмлар тайёрлашга қурбимиз етади», – дея фикр билдирган Мультипикацион фильмлар студияси ДУК директори Обид Асомов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1