1

Изро Малаков АҚШдан "Мақом музейи"га 60 дан зиёд ноёб экспонатлар юборди

МАДАНИЯТ 24.10.2018, 19:57
Изро Малаков АҚШдан "Мақом музейи"га 60 дан зиёд ноёб экспонатлар юборди

Ўзбекистон халқ артисти Изро Аширович Малаков Шаҳрисабздаги "Мақом музейи" фондини бойитиш мақсадида АҚШдан 60 дан зиёд ноёб экспонатларни жўнатди. Музей ходимлари ушбу экспонатларни миннатдорчилик билан қабул қилишди.

Мазкур ноёб экспонатлар XIX-XX асрларда Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё воҳаларида фаолият юритган мақом саньати ижодкорларининг маҳсули ва фаолиятига оид илмий аҳамиятга эгадир.

Экспонатлар орасида бугунги кунларда мақом йўналишида фаолият юритаётган америкалик ва канадалик ёш ижодкорлар ҳаётига оид материаллар ҳам мавжуд.

Бунгача Ўзбек­ис­тон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган "Мақом музейи" фондига Маданият вазири профессор Б. Сайфуллаев ва Ўзбекистон ҳалқ ҳофизи У. Ахмедов 40 дан зиёд ноёб экспонатлар ҳамда ноёб чолғу асбобларини совға қилган эди.

Изро Аширович Малаков 1938 йилда Шаҳрисабзда тўғилган ва касби стомотолог бўлишига қарамасдан, ҳаётини мақом саньатига бағишлади. У ўз меҳнат фаолиятини Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройида солистликдан бошлаб, кейинчалик Тошкентдаги Мақом ансамблида давом эттирган.

1992 йилдан бошлаб унинг тақдири Америка Қўшма Штатлари билан боғланиб, муваффақиятли равишда ёшларга мақом саньати йўналишидан сабоқ бериб келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1