Долзарб мавзулар Фото

Тошкент шаҳрида бюджетга тушумлар ошди

Бўлимлар: ИҚТИСОДИЁТ
Теглар:
Добавлено: 23.10.2018, 16:37

Мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бугун қонунга итоаткор тадбиркорларнинг ошиғи олчи десак, муболаға бўлмайди.

Ўтган йили президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат парламентига йўллаган мурожаатномасида барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишларга мораторий эълон қилинган эди.

Бугун таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлар, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ишонч асосида ишлаш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашмаслик ижобий натижа бермоқда. Жумладан, жорий йилнинг 9 ойи якуни бўйича Тошкент шаҳрида бюджет даромадлари прогнози 14 фоизга ортиғи билан бажарилиб, тушум 9,7 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ошди деганидир.

Хусусан, саноат корхоналари 1,8 трлн., савдо корхоналари 1,0 трлн., қурилиш соҳаси корхоналари 0,5 трлн., транспорт корхоналари 0,7 трлн., умумий овқатланиш корхоналари 0,1 трлн., банк муассасалари 0,5 трлн. ва бошқа корхоналар томонидан 5,0 трлн.сўм солиқлар тўланган.

Бюджетга қўшимча маблағларни жалб этиш, жумладан, солиқ солиш базасини кенгайтириш, фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, хуфиёна иқтисодиётнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган кенг қамровли тадбирлар натижасида жорий йилнинг 9 ойида бюджетга 1,2 трлн. сўм қўшимча тушум туширилиши таъминланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3802-сон қарорида давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчисига айлантириш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари фаолиятини бошлаб, аммо тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ёки турли муаммолар сабаб фаолиятини вақтинча тўхтатган шахсларга ҳуқуқий кўмак бермоқда.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида норасмий равишда ишлаб келаётган 7 601 нафар фуқаронинг фаолияти қонунийлаштирилди. Бундан ташқари, турли муаммолар сабаб фаолиятини вақтинча тўхтатган 5257 нафар якка тартибдаги тадбиркор фаолияти давлат солиқ хизмати органлари кўмаги билан қайта тикланди.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии