Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистонда доллар курси яна қимматлади

Бўлимлар: ИҚТИСОДИЁТ
Теглар:
Добавлено: 22.10.2018, 17:19

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 23 октябрь кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18 сўм 06 тийинга қимматлашиб, 8226 сўм 10 тийинга етган.

Евро курси эса 19 сўм 43 тийинга арзонлашиб, 9470 сўм 71 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм 91 тийинга қимматлашиб, 125 сўм 76 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 45 сўм, 35 тийинга арзонлашиб, 10 751 сўм, 51 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии