1

Алишер Усмонов Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди

ДУНЁ 22.10.2018, 16:06
Алишер Усмонов Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди

Алишер Усмоновнинг USM Holdings компания Mail.ru Group бошқарувини компания директори Бориса Добродеевга топширди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

“Бугун бизнинг USM холдинг, Mail.ru Groupдаги ўз улушини Бориса Добродеев бошчилигидаги компания раҳбариятига топширди. Мен охирги йиллар давомида ушбу ишни тайёрлаш билан шуғулланган эдим. Ишончим комилки юқори технологияли компаниялар – иқтидорли ва мақсад сари интилган ёш авлод бошқариши керак. Улар рақамли бизнес ривожланиш трендларини яхши тушунади”, - дейилган Усмоновнинг расмий хабарида.

“Мен бошқарувдан кўнглим хотиржам: бизнинг бизнес ва молиявий натижаларимиз ҳеч қачон бундан юқори бўлмаган. Mail.ru Group жамоаси эса – ўз ишини яхши биладиган профессионаллар. Улар мустақил бошқарув остида бозорда ўз позицияларини янада мустаҳкамлайди”, - деди Алишер Усмонов.

Маълумот учун, USM Holdings компанияси Усмоновнинг барча активларини ўзида жамлаган бўлиб, Forbes журнали томонидан 12,5 млрд долларга баҳоланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1