1

Фарғонада яна битта цемент завод ишга тушади

ЖАМИЯТ 22.10.2018, 15:15
Фарғонада яна битта цемент завод ишга тушади

Фарғона вилоятида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони яна биттага кўпаймоқда. Ўзбекистон туманида лойиҳа қиймати 153 миллион доллардан зиёд бўлган янги цемент заводининг қурилишига тамал тоши қўйилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун айнан Ўзбекистон туманидаги “Шўрсув” шаҳарчаси танлангани бежизга эмас. Бу ерда улкан хом ашё захирасига эга цемент, оҳактош ва тупроқ (глина) конлари мавжуд.

“Жўйдам таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг йирик цемент ишлаб чиқарувчи “Beijing Triumph International Engineering Co. Ltd” компанияси ҳамкорлигида “Қўқон евро қурилиш материали” қўшма корхонаси ташкил этилди. Мазкур қўшма корхонанинг лойиҳаси асосида йилига 1 миллион тонна цемент ва 33 миллион квадрат метр гипсакартон ишлаб чиқарилади, мингдан зиёд маҳаллий аҳоли доимий иш таъминланади. Лойиҳа тўлиқ амалга ошса, бюджетга қўшимча йиллик 97 миллиард сўм даромад тушиши кўз тутилмоқда.

– Келгусида уй-жой ва йўл қурилиши соҳасида кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқчимиз, – дейди компания бош директори Ма Мин Лян.– Бунинг учун юртингизда катта имкониятлар бор. Биз бугунги кунда бошқа ҳудудларда ҳам бир қатор инвестицион лойиҳаларни бажаришга киришдик. Икки йил ичида амалга ошириладиган мазкур лойиҳа нафақат, ички бозорни сифатли цемент ва гипсакартон билан тўлдириш, балки экспорт қилиш ҳажмини ошириши билан ҳам аҳамиятлидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1