​Президентлар Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт беришди

СИЁСАТ 19.10.2018, 17:06
​Президентлар Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт беришди

Бугун, 19 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин "Ўзэкспомарказ"да ўтказилаётган "Ўзбекистон-Россия" ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этишди.

Президентлар мазкур йирик форум мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожида янги босқич бўлишини таъкидлашди.

Тантанали маросим тадқиқот ишлари олиб борилаётган майдонлардан бири ва Тошкент ўртасида ўрнатилган теле кўприк орқали бўлиб ўтди. Тадбир якунида Президентлар Ўзбекистон тарихидаги илк атом электр станцияси қурилишини бошланишини англатувчи рамзий тугмани босишди.

Мазкур АЭС мамлакатимизда электр энергияси таъминотини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1