Долзарб мавзулар Фото

Россиялик ишбилармон юртимизда тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ, ИҚТИСОДИЁТ
Теглар:
Добавлено: 19.10.2018, 14:59

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги I ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган “FORWARD” МЧЖ раҳбари Андрей Муковников юртимизда аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан танишди.

Хусусан, ҳорижлик ишбилармон пойтахтимизнинг Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази фаолияти, унда тақдим этилаётган қулайликлар, ўз ишини бошламоқчи бўлган тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан танишди.

“Юртингизда юртбошларимизнинг ташаббусларига кўра ташкил этилган бундай учрашув яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити билан танишиш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга замин яратди. Марказда яратилган шароит, тақдим этилаётган юздан ортиқ хизматлар, тадбиркорликни бошлаш, рўйхатдан ўтиш учун 30 дақиқагина вақт сарфланиши, бунинг учун ўрнатилган соддалаштирилган тартиб, солиқ ва бошқа имтиёзлар мамлакатингиз инвестицион жозибасини янада оширишга хизмат қилмоқда”, - дейди Андрей Муковников.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии