1

Икки мамлакат ишбилармонларининг В2В шаклидаги биржа мулоқоти бўлиб ўтмоқда

ЖАМИЯТ 18.10.2018, 16:07
Икки мамлакат ишбилармонларининг В2В шаклидаги биржа мулоқоти бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик 1-форуми доирасидаги тадбирларда Россиянинг 100 дан ортиқ йирик компаниялари вакиллари иштирок этмоқда. Улар мамлакатимиздаги турдош корхоналар фаолияти билан танишиш, тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташриф буюришган.

“Ўзэкспомарказ”да айни пайтда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг В2В шаклидаги биржа мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Унда Россиянинг 109 ишлаб чиқариш корхонаси вакиллари Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан манфаатли битимлар имзолашмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон ва Россиянинг машинасозлик ва электротехника, тўқимачилик, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, нефть-газ, кимё, тоғ-кон, металлургия саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари учрашиб, мулоқот қилишмоқда.

– Форум доирасида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси Россиянинг нуфузли компаниялари ўртасида тўртта келишув ҳамда компания таркибига кирувчи компаниялар ўртасида кабель-ўтказгич маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича умумий қиймати 10 миллион долларлик шартнома имзоланди, – дейди “Ўзэлтехсаноат” АК матбуот хизмати раҳбари Намоз Толипов. – Жумладан, “Индастриал Холдинг” МЧЖ билан кабел ва сим маҳсулотларини, “Нура инфест” МЧЖ билан аккумилятор батареялар ишлаб чиқариш ва бошқа бир қатор лойиҳалар бўйича меморандумлар имзоланди.

– Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз, – дейди “Медицинские технологии ЛТД” АЖ Президенти Анатолий Дабагов. – Биз Ўзбекистонда рақамли рентген-диагностика асбоб-ускуналарини ишлаб чиқарадиган қўшма корхона очиш бўйича ҳамкорликни бошладик. Ана шу мақсад учун 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ киритиш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1