1

Россия экспорт маркази Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

ЖАМИЯТ 18.10.2018, 14:45
Россия экспорт маркази Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик 1-форуми ўз ишини давом эттирмоқда.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга ташрифи арафасида иш бошлаган ушбу форум дорирасида бир қатор амалий тадбирлар ўтиши режалаштирилган.

Айни пайтда мазкур форумга ташриф буюрган "Россия экспорт маркази" вакиллари ушбу йирик ташкилот мамлакатимизда ўз ваколатхонасини очишини маълум қилди.

"Россия экспорт маркази" АЖ Россия ҳукумати кўмагида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси экспорт имкониятларини қўллаб-қувватлашдан иборат. Марказ Россиядаги экспорт-импорт фаолиятини амалга оширувчи бир қатор ташкилот ва корхоналар билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйган.

Марказнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш, экспорт ва импорт фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги савдо айланмаси 2017 йилда 3,65 миллиард долларни, ўсиш суръати эса 2018 йилнинг 8 ойи мобайнида ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 30,3 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга импорт ҳажми 40 фоизга, Ўзбекистондан Россияга экспорт 8,6 фоизга ортган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1