Долзарб мавзулар Фото

Ботир Хўжаев: Ўзбекистон савдо айламасининг 18 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади

Бўлимлар: ИҚТИСОДИЁТ
Теглар:
Добавлено: 18.10.2018, 11:36

Ўзбекистон – Россия I ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида ташкил этилган бизнес нонуштада Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев мамлакатимиз савдо айланмасининг қарийб 18 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келишини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

— 2017 йилда мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон – Россия биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бунинг самараси бўлиб, унинг тадбирларида Россиянинг турли тармоқлар бўйича 400 дан зиёд йирик компанияси, 17 ҳудуди раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистонда Россиянинг “Лукойл”, “Газпром” каби йирик компаниялари фаолият олиб бормоқда. Биз умид қиламизки, ушбу форум мамлакатларимиз компаниялари ўртасидан янгидан-янги шартномалар имзоланишига хизмат қилади, истиқболда ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳамланади, – деди у.

photo5350508689733298561.jpg

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги савдо айланмаси 2017 йилда 3,65 миллиард долларни, ўсиш суръати эса 2018 йилнинг 8 ойи мобайнида ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 30,3 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга импорт ҳажми 40 фоизга, Ўзбекистондан Россияга экспорт 8,6 фоизга ортган.

Ўзбекистон – Россия I ҳудудлараро ҳамкорлик форуми давом этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии