Зоҳид “Уммон” гуруҳини тарк этди (ми)?

ШОУ-БИЗНЕС 16.10.2018, 11:54
Зоҳид “Уммон” гуруҳини тарк этди (ми)?

«Уммон гуруҳи»нинг ўн йиллик юбилейи арафасида аъзоларидан бири гуруҳни тарк этгани барча учун кутилмаган янгилик бўлди. Мухлисларни ҳайрон қолдирган бундай ҳолатни йигитлар "Севимли" телеканалининг “Хайрли оқшом” кўрсатувида қуйидагича изоҳлашди.

-Жасур: Бу хабар мухлисларимиз учун қанчалик кутилмаган янгилик бўлса, биз учун ҳам худди шундай бўлди. Мухлисларимиз бизни бир-биримиздан айро тасаввур қила олмайди. 10-йиллик юбилей концертимиз бўлиши кутилаётган, ҳамма эътибор, ҳаракат шу концертга қаратилган эди. Ўтказилиш куни ҳам маълум бўлган концертимиз қолдирилди. Бу шунчаки дўстимиз Зоҳиднинг қарори, биз ҳар доим бир-биримизнинг қароримизни хурмат қилганмиз ва унинг бу қарорини ҳам тўғри тушундик. Зоҳид ўзини яккахон тарзда синаб кўрмоқчи ва бу ҳам бизга ўзимизни синаб кўриш имконини беради.

-Шоҳрух: Ҳалигача ўзимиз ҳам бунга ишона олмаймиз! Ҳеч кимга айтмадик, чунки ҳаммаси яхши бўлиб кетишини, ўз жойига тушишини кутдик. Устуннинг учта тиргаги бўлса, ундан биттаси олиб ташланса, ҳамма маъсулият қолган иккитасига тушади. Ҳозирда гуруҳда икки киши бўлганимиз учун кўпроқ маъсулиятни ҳис қиляпмиз. Масалан, илгари бир қўшиқни 70 % Зоҳид айтган бўлса, ҳозир буни 50 га 50 қилиб бўлишдик.

Шоҳрух: Охирги йилларда орамизада қандайдир бўшлиқ пайдо бўлганди.....

-Жасур: 10-йиллик ижод қилиш майли, лекин биз ҳаётда ҳам қадрдон дўстлар эдик. Ҳозир ҳаммаси яхши. Зоҳид премьера қўшиғимизни тинглади, ҳаттоки келажакда қўшиқ ёзиб бераман, ҳамкорлик қиламиз деди. Нима бўлганда ҳам биз ўзимизга ишонамиз, бизни севиб тинглайдиган ўз мухлисларимиз бор. Айни кунларда «Йиғлама юрак» таронасига клип олиш ишларини бошлаб юбордик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1