1

​Тилга қараб ташхис қўямиз!

САЛОМАТЛИК 15.10.2018, 14:51
​Тилга қараб ташхис қўямиз!

Қадимий Хитой табобатига асосан, тил – танамизни юқори қисмига тегишли бўлиб ўпка ва юракни ҳолатларини акс эттиради, тилни ён томонлари жигаримиз ва ўт пуфаги соғлиғи ҳақида “гапиради”, тилни бели эса ошқозон ва талоқни ҳолатини билдирса, тилни томири буйракларимизни аҳволидан дарак беради.

Кўп ҳолларда касалликни бирламчи аломатлари айнан тил ҳолатида кўринади (ранг ўзгаргани, қараш, қизаришлар ва ҳоказо) шунинг учун касалликка тилга қараб ташхис қўйиш пайтида биринчи навбатда тилни катталиги, формаси ва рангига эътибор берилади. Шарқ табобатига кўра шамол энергияси дисбалансида тил қизил рангда, қуруқ ва дағал, чеккаларида майда чуқурликлар мавжуд бўлади. Шиллик (бекен) энергияси бузулишида, тил усти текис ва нурсиз, бир оз шишган, нам ва ёпишқоқ, оқ – кулранг қарашга эга.

Сафро (трипа) энергияси дисбалансида ҳам тил кўриниши ўзгаради, яъни унда оқ – сариқ қараш пайдо бўлади, оғиз бўшлиғида ачиққимтир таъм пайдо бўлади.

Касалликка тилга қараб ташхис қўйиш

Касалликка тилга қараб ташхис қуйиш учун энг яхши вақт бу эрталаб оч қоринга мақул саналади. Дастлаб тилдаги барча органлар акс этган участкалар аниқланади ва улардаги ҳар қандай ўзгаришлар қайд этилади. Бу ўзгаришлар тегишли органлар ёки организм тизимиларини энг аввало қонни ҳолати ҳақида хабар беради.

Шифокор ўз эътиборини тил рангига, уни турли қисмларидаги қараш турига, юзаки қисми, формасига (текис, ғовакли зичлиги ва ҳоказо) унда пайдо бўлган пуфаклар, папиллома, яраларга ва уларни жойлашишига тилни ҳаракат этиш даражасига қаратади.

Соғлом инсоннинг тили қандай кўринишда бўлади?

Уни тили бинафша ранг ва силлиқ юзли, оқ тусли катта бўлмаган қарашли, тил устидаги бўртмалар яхши кўринади ва оқибатда тил дуҳобасимон тус бериб туради.

Тилни ички органлар билан боғлиқлиги

Тил илдизи – бу ичаклар;
Тил учидан чап томон – чап ўпка, ўнг томон – ўнг ўпка;
Тил маркази — юрак;
Тил илдизидан чап томон – чап буйрак, ўнг томон – ўнг буйрак;
Ўнг томондан, ўпка ва буйрак проекциялари ўртасида жигар проекцияси.

Тилдаги доғлар

Оқ ва қизил ранглар алмашланиб туриши – қизилча касаллигидан далолат;
Кўкимтир доғлар – юрак қон – томир тизимидаги ҳаракатсизлик ҳолатлари;
Қорамтир доғлар – буйракни оғир ҳасталиги.
Шунингдек тилга қараб касалга ташхис қўйишида қуйдагиларга ҳам эътибор бериш керак.

Тил чеккаларида тишлар изи

Тилни олди ва ён қисмларида тишларни чуқур излари стресслар, неврозлар ва толиқишлардан дарак беради. Айниқса, марказий асаб тизмини жиддий касалликларида тиш излари янада аниқ қўринади. Бундан ташқари тил чеккасидаги тиш излари дисбактериоз, организмда шлакларни кўплигидан ва озуқани қониқарли ҳазм бўлмаётганидан дарак беради;

Қуруқ тил

“Тилнинг қуруқлиги” ва шиллиқ парданинг қуруқлашиши сўлакни етарли миқдорда чиқмаётгани (чанқоқ) туфайли вужудга келади ва анча касалликларни, жумладан ич қотиши, перитонит, тана ҳароратини кўтарилиши, диабетларни аломати ҳисобланади. Кўп ҳолларда тил қуруқлиги жигар ранг қараш пайдо бўлиши билан кечади. Агар шиллиқ парда кўп нам йўқотса унда ёриқлар пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек қуруқ тил таъм билишни йўқотишини чақиради.

Интернет материаллари асосида Севара тайёрлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1