1

​Ҳафталик башорат: Бахтли дамлар яқин!

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 15.10.2018, 10:38
​Ҳафталик башорат: Бахтли дамлар яқин!

15—21 октябрь, 2018 йил

Ҳамал

Ҳафта давомида барча ишларингиз енгил кўчади. Ўзингизга ҳам, атрофингиздагиларга ҳам жуда катта талаблар қўйманг. Агар шундай қилсангиз, ёлғиз ўзингиз қолиб қийналишингиз мумкин. Режалаштирган ишларингизни имкон қадар вақтида бажаришга ҳаракат қилинг. Ҳафта давомида бировларга қарз берманг ҳам, олманг ҳам.

Савр

Бу ҳафта яхши хушхабарлар кутмоқда. Ўзгаришларга тайёр туринг. Ҳеч иккиланмай янгиликларга қўл ураверинг. Чунки омад сиз томонда! Кўпдан бери режалаштириб қўйган ишларингизни амалга ошириш вақти келди. Айни дам бунинг учун қулай фурсатдир. Уй жиҳозларини харид қилиш борасида омадли харидлар кутяпти.

Жавзо

Бутун вужудингиз билан ишга шўнғийсиз. Узоқ вақтдан бери режалаштириб қўйган ғояларингизни амалга ошириш имконига эга бўласиз. Фақат молиявий муаммоларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Буни ҳал этишда шошилмасликни маслаҳат берамиз. Акс ҳолда осонгина алданиб қолишингиз мумкин. Яхшиси, яқинларингиз ва дўстлардан кўмак сўранг. Улар сизни жон деб қўллаб-қувватлашади.

Саратон

Ҳар бир ишни намунали бажаришга ҳаракат қиласиз. Бу хислатингиз, албатта, таҳсинга сазовор. Ҳаракатни бир муддат бўлса-да, сусайтирманг. Бўлаётган ўзгаришлар сабаб муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Буни ўйлаб, ҳеч ҳам хавотирланманг. Чунки сиз уларни муваффақият билан енга оласиз. Фақат ўз кучингизга ишонинг. Ана шунда омад сиз томонда бўлади.

Асад

Асосий вақтингизни шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ масалаларга бағишлайсиз. Муҳим ишларни ҳал этишга киришасиз. Фақат ортиқча ҳус-туйғуларга берилманг. Яъни ақл билан иш тутинг. Барча ёқимсиз хотираларни унутинг. Шундагина ҳар бир ишни уддалайсиз. Агар масаланинг ечимини топишга қийналсангиз, яқинларингиздан маслаҳат сўранг. Уларнинг кўмаги билан осонгина ечим топасиз.

Сунбула

Ҳафта сиз учун гўзал таассуротларга бой бўлади. Бошлаб қўйган ишларингизни омадли якунлайсиз. Ҳозир хизмат пиллапояларидан кўтарилиш учун қулай фурсат. Бу борада ҳам жиддий ўйлаб кўринг. Бошлиқларингиз сизга нисбатан ижобий муносабат билдиришади. Уларнинг таклифини рад этманг. Билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилинг. Бундан барча яқинларингиз хурсанд бўлишади.

Мезон

Ҳаётингизда ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли бор. Уларнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда, мураккаб вазиятларга дуч келасиз. Муҳими, ҳеч бир масалага беэътибор бўлманг. Агар шундай йўл тутсангиз, омад сиздан юз ўгириши мумкин. Билим ва тажрибангизни ишга солсангиз барчасига осонгина ечим топасиз. Демак, фақат ўзингизга ишонишингиз ва олға ҳаракат қилишингиз керак.

Ақраб

Бирозгина эътиборсиз бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳар бир нарсага аҳамият бериб, ўзингизни қийнаманг. Олдинда сизни қанча ишлар кутиб турибди. Шуларни навбати билан бажаришга киришинг. Ён-атрофингизда қўлловчи меҳрибонларингиз бор. Улар сизни ёлғизлатиб қўйишмайди. Шундай экан, тушкунликка берилмасдан, яқинларингиз меҳридан куч олиб, фаол ҳаракатга киришинг.

Қавс

Ўзгаларнинг ташвишини ўйлаб қайғурманг. Ҳозир бунинг фурсати эмас. Ахир, ўзингизнинг ҳам муаммоларингиз етарли: иш, оила, фарзандлар. Қўлни қовуштириб ўтирмасдан уларни бартараф этишга киришинг. Акс ҳолда бу ташвишлар тугамайди. Ўзингиз ҳаракат қилмасангиз, биров келиб ишингизни ҳал этиб бермайди. Ҳафта сўнгида мириқиб ҳордиқ чиқаришга вақт топинг.

Жадий

Асосий вақтингизни фойдали юмушларга сарф этинг. Молиявий масалалар билан боғлиқ юмушларингиз ўзингиз ўйлаганчалик осон ҳал бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир ишда ҳушёр бўлинг. Агар пулингиз етмай қолса, мағрурликни четга суринг-да, қарз сўранг. Айни дам ишингиз битишини ўйланг. Ҳафта сўнгида узоқ сафарга чиқишингиз эҳтимоли бор. Балки оилангизни ҳам ўзингиз билан олиб кетарсиз.

Далв

Кутилмаган харажатлар чиқиши мумкин. Бу оилавий буюджетингизга сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Белни маҳкам боғлаб, ишингизда давом этинг. Шахсий ҳаётингизда эса фақат қувончли онлар кутмоқда. Бир умр эсда қоладиган унутилмас дамларнинг гувоҳи бўласиз. Оилангиз барча истакларингизни бажаришга тайёр. Уларга раҳмат айтишни унутманг.

Ҳут

Сиз кутмаган воқеа-ҳодисалар содир бўлади. Ўзингизни олдиндан бунга тайёрлаб боринг. Шунда ишларингизни осонгина ҳал этасиз. Лекин ишда бироз муаммоли вазиятлар бўлиши мумкин. Улардан узоқроқ бўлишни маслаҳат берамиз. Ишда ҳам, шахсий ҳаётингизда ҳам тажрибали одамларнинг маслаҳатларига амал қилинг. Шунда ҳаммаси яхши бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1