1

Ҳамкасбларга муносабатингиз карьерангизни белгилайди(ми)?!

СУҒДИЁНА 11.10.2018, 17:22
Ҳамкасбларга муносабатингиз карьерангизни белгилайди(ми)?!

Яхши лавозимда ишлаш нафақат билим, тажриба, муомалаю муносабатни ҳам талаб этади. Қуйидаги кичик тест сизнинг ишга ва жамоадошларингизга нисбатан муносабатингизнинг ўзига хос томонларини аниқлашга ёрдам беради.

1. Инсон танлаган касби ортидан...

А. Албатта, моддий манфаатга эришиши даркор.

Б. Обрў-эътибор қозониши керак.

В. Бу ҳамманинг ўз истаги ва ҳаракатига боғлиқ.

2. Саёҳат ёки сафарга чиқдингиз. Анча олдин келган жойингизда йўналишни осон белгилай оласизми?

А. «Йўқ, ўзимча ҳаракатланишга қўрқаман».

Б. «Ҳа, агар бу жойлар менга ёқса».

В. «Албатта, чунки жуда зийракман».

3. Сиз учун аҳамиятли бўлган суҳбатдан кейин дарҳол нималар ҳақида гапирилганини эслаб, таҳлил қилишга тушасизми?

А. Дарров эслашингиз қийин.

Б. Айни пайтда сизни қизиқтирган гап-сўзларнигина ёдда тутиб қоласиз.

В. Ҳа, ҳеч қандай қийинчиликсиз.

4. Хорижий тилда талаффуз қилинган, сизга нотаниш бўлган сўзни хатосиз такрорлай оласизми?

А. «Ҳа, агар сўзловчи тўғри талаффуз қилган бўлса».

Б. «Бироз адашишим мумкин».

В. «Албатта, чунки диққат билан эшитаман».

5. Иш жараёнида бўш вақтингиз бўлса...

А. «Ҳар эҳтимолга қарши иш жойимда бўлиб тураман».

Б. «Ҳар доим ҳар хил, нима билан шуғулланишимнинг менга унча фарқи йўқ».

В. «Иложи борича бошқаларга халақит қилмайман ва ўз хаёлларим билан банд бўламан».

6. Бошлаган ишингизни қай ҳолатда тугатасиз?

А. «Натижа жуда оламшумул бўлишини кутиб ўтирмайман, салгина кўнглим тўлса бўлди-да».

Б. «Бу иш билан шуғулланиш жонимга текканида».

В. «Қачонки қилаётган ишим кутилган натижани берса».

7. Жамоавий тадбирларда...

А. Унчалик хушламайсиз, одатда раҳбариятнинг ҳимматидан мосуво қолмаслик учунгина қатнашасиз.

Б. Ўзингизни кўрсатишга ҳаракат қиласиз.

В. Ҳамкасбларингиз билан дилдан яйраб завқланасиз.

8. Иш жараёнида илгари сурган фикрингизни ўзгартиришингиз мумкинми?

А. «Жуда ноилож қолган тақдиримда, ўзгартиришга мажбур бўламан».

Б. «Асло, ҳар қандай вазиятда ҳам ўз фикримда собит тураман».

В. «Агар ҳамкабсларим аниқ далиллар келтиришса ва улар ҳақ бўлишса, фикримдан қайтаман».

9. Ҳамкасбларингиз билан хизмат доирасидан ташқарида ҳам яқинмисиз?

А. «Йўқ, иш бу — иш. Унга шахсий муносабатларни аралаштирмаслик керак».

Б. «Деярли ишдан ташқарида улар билан муносабат қилмайман».

В. «Албатта, оилавий йиғинларда ҳам борди-келдимиз бор, ҳатто».

Балларни ҳисоблаймиз!

«А» — 3 балл; «Б» — 0 балл; «В» — 6 балл.

Натижа

0–24 балл. Атрофингиздагилар сиз ҳақингизда қандай фикрдалигини хаёлингизга ҳам келтирмайсиз. Ким билан ишлаяпсиз, ундан нималар ўрганиш мумкин — қизиқмайсиз. Топширилган вазафаларнинг уддасидан чиқасиз-у, лекин ўзингиз ташаббус кўрсатиб, бирор янги лойиҳага қўл урмайсиз. Шиоирингиз — «Бўйнимга қанча кам мажбурият олсам, шунча яхши!» Ҳамкасблар билан муносабатларни қалинлаштиришдан нима наф деб ўйлайсиз. Раҳбарият сизни яхши ходим санайди, бироқ бебаҳо эмас. Жамоадошлар ҳам сизга ишонқирамай қарашади. Кези келганида уларни қўллашингизга кўзлари етмайди-да. Ўз қобиғингизга ўралиб олманг. Ишга фақат пул топиш манбаи сифатида қарашда давом этаверсангиз, лавозимингиз ҳам ошмайди, ўз-ўзидан маошингиз ҳам. Фаолиятингиз билан боғлиқ мақсадлар ва ўзаро муносабатларни таҳлил қилиб, зарурат бўлса, ўзгартиришлар киритинг.

25–38 балл. Шахсий муносабатлар ва иш борасида қатъий чегара қўйгансиз. Бу бир томондан яхши. Аммо баъзида шу сабаб жамоага қўшилиб кетишга қийналасиз. Ўзингизни танитиб, ҳамкабслар билан дилдан суҳбатлашиб туринг. Вазиятларга мослаша олишингиз бироз қийин. Бошқаларга қайишни-ку гоҳида истамайсиз. Лекин унутманг, ҳар доим битимга эришиш мумкин. Қачонки, ҳамкасбларингиз билан муносабатларингизни илиқлаштирасиз, шунда карьерангизда ҳам ўсиш бўлади. Ёдда тутинг, раҳбарият асосан киришимли, ҳамма билан тил топиша оладиганларга юқори лавозимларни муносиб кўришади.

39–54 балл. Жуда киришимли, очиқ инсонсиз. Сиз билан тез дўстлашиб кетиш мумкин. Қачон гапириб, қачон жим туришни биласиз. Бу карьера қиламан деган киши учун жуда яхши сифат. Атрофингиздагиларнинг сизни ҳурмат қилиши, раҳбарият қадрлаши ҳам шу хусусиятингизнинг каромати. Сизга битта маслаҳат, ишда чегарани унутиб қўйманг.

МУХЛИСА тайёрлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1