Бозорлардаги нарх-наво: гўшт 43000, гуруч 12000, помидор 9000, товуқ гўшти 20000 сўм...

ИҚТИСОДИЁТ 03.10.2018, 16:17
Бозорлардаги нарх-наво: гўшт 43000, гуруч 12000, помидор 9000, товуқ гўшти 20000 сўм...

Кузатишлар мамлакатимиз бозорларида товуқ гўштининг бироз қимматлашганини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотларнинг ўтган ҳафтадаги нархларини эълон қилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 30 сентябрь ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти

28 000 сўмдан 41 000 сўмгача

d4a57e40_1fcc_4c7e_832b_f38075e3abd3_cx0_cy10_cw0_w1023_r1_s.jpg

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 28 минг сўмдан 41 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархлар бир ойдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилаётган эди. Бу ҳафтада ҳам мазкур бозордаги 1 кг. мол гўштининг нархи республикадаги бошқа бозорлардан арзон бўлса-да, бироқ 2 минг сўмга қимматлашганини кўриш мумкин. Ой мобайнида 26000 сўмдан сотилган 1 кг. мол гўшти ўтган ҳафтада 28000 сўмга чиқди.

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 28000 – 41000 сўм.

Республикада 1 кг. мол гўшти 1 кг. мол гўшти 30000 сўмдан 40000 сўмгача сотилмоқда.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 43 000 сўмгача

15ed8d8d_8cee_41e0_9432_40e557dd2162_w1023_r1_s.jpg

Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида бир неча ҳафтадан буён қиммат нарх сақланиб келмоқда – 1 кг. қўй гўшти 40000 сўмдан 43000 сўм.

Энг арзон нархларни пойтахтнинг “Қўйлиқ”, “Миробод”, “Чорсу”, “Фарҳод” бозорларида учратиш мумкин – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 39000 сўм.

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан 20 000 сўмгача

9255f1ea211f0420f24e0d9bb2df9f51_720x480.jpg

Кузатишлар мамлакатимиз бозорларида товуқ гўштининг бироз қимматлашганини кўрсатмоқда. Масалан, ўтган таҳлилларимизда энг арзон товуқ гўшти Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида (11000-12000 сўм) сотилаётгани айтилган эди. Айни пайтда мазкур бозордаги ушбу маҳсулотнинг нархи 13000 – 16000 сўм.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Фарғона марказий деҳқон бозорида – 17000 – 20000 сўм. Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 16000 сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Гуруч

4 200 сўмдан 13 000 сўмгача

ris_devzira_2_4_lazer.jpg

Республика бозорларида гуручни ўртача нархда 5000-10000 сўмгача учратиш мумкин. Бироқ, бир неча ҳафтадан буён Фарғона марказий деҳқон бозорида гуруч нархи қимматлигича қолмоқда. Масалан, ўтган ойнинг бошида ушбу бозорда 1 кг. гуруч 5500-12500 сўмдан, ой ўртасида 5000 – 15000 сўм, ўтган ҳафтада эса 5000 – 13000 сўмдан сотилмоқда.

Энг арзон нарх Фарҳод деҳқон бозорида – 4000 – 10500 сўм.

Ўсимлик ёғи

8 000 сўмдан 12 000 сўмгача

fe6ddc67a20b6100053ad6be91646d72.jpg

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. ўсимлик ёғи 8000-12000 сўмдан сотилмоқда.

Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8000-10500 сўм.

Энг қиммат нархлар Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 11000-12000 сўм.

Ун

1 500 сўмдан 4 500 сўмгача

1_1.jpg

Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Самарқанд шаҳри "Сиёб" бозорида – 4500 – 4000 сўм.

Шакар

4 100 сўмдан 5 500 сўмгача

2018_05_08_171720_36c09f33c.jpg

Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 5000-5500 сўм.

Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозорида – 4100 – 4750 сўм.

Тухум

300 сўмдан 600 сўмгача

eggs_1.jpg

Республиканинг аксарият бозорларида 1 дона товуқ тухуми ўртача 400-500 сўмдан сотилмоқда. Ушбу маҳсулотнинг энг арзон, ҳам энг қиммат нархини Юнусобод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да учратиш мумкин – 300-600 сўм.

Картошка

1 300 сўмдан 2 500 сўмгача

kartoshka.jpg

Картошка мамлакатимиз бозорларида ўртача 1500 – 2000 сўмдан сотилмоқда.

Кузатишларда Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да ушбу маҳсулот 1300 сўмдан 2500 сўмгача сотилаётгани маълум бўлди.

Помидор

2 500 сўмдан 9 000 сўмгача

bez_nazvaniya.jpg

Олдинги ҳафтада кузатилгани каби бу ҳафтада ҳам мамлакат бозорларида айни мавсум бўлишига қарамай помидор нархи қимматлигича сақланиб қолмоқда. Ўртача ушбу маҳсулот 3000-5000 сўмда сотилмоқда.

Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 2500 – 4000 сўм.

Энг қиммат нарх Юнусобод деҳқон бозорида – 3000 – 9000 сўм.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1