1

Журналист Фарҳод Маҳмудов Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди

СИЁСАТ 20.09.2018, 17:21
Журналист Фарҳод Маҳмудов Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди

Журналист Фарҳод Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Turon24 хабар бермоқда.

“Фарҳод Маҳмудов Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизматининг раҳбарига ўринбосар бўлди.

Аввал кўп йиллар Хайриддин Султонов бошчилик қилган ушбу Хизмат раҳбари лавозими ҳозирча вакант қолмоқда. Августда Хайриддин Султонов қайта ташкил этилган Президент Админстрациясида Президентнинг спичрайтери этиб тайинлангандан сўнг, ушбу Хизматни вақтинча Абдужаббор Абдувоҳидов бошқариб келмоқда.

Тайинловга қадар Фарҳод Маҳмудов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ахборот” дирекциясининг Бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаган”, - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1