1

«Таълим ва мутахассислик» номли ХIХ халқаро кўргазма ўз ишини бошлади

ЖАМИЯТ 20.09.2018, 16:07
«Таълим ва мутахассислик» номли  ХIХ халқаро кўргазма ўз ишини бошлади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида «Таълим ва мутахассислик» ХIХ Халқаро кўргазма ўз ишини бошлади.

Кўргазма 2 йўналишда, яъни таълим ва бандлик йўналишларида ташкил этилди. Унда АҚШ, Хитой, Франция, Хиндистон, Япония, Германия, Латвия, Чехия, Англия, Малайзия, Венгрия, Испания, Россия, Канада, Швейцария, Цингапур каби давлатлардаги нуфузли олий ўқув юртлари ва уларнинг Ўзбекистондаги филиаллари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари, хорижда таълим олишга кўмаклашувчи ташкилотлар, нодавлат таълим муассасалари ҳамда ўқув курслари иштирок этди.

Шунингдек, кўргазма доирасида бандликка кўмаклашувчи марказлар, йирик компаниялар иштирокида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ташкил этилиб, унда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ҳам қатнашди.

—Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги марказлар томонидан ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ахборот технологиялари соҳасидаги билимларини ошириш ва хорижий тилларни ўргатишга қаратилган бепул тўгараклар ва ўқув курсларида таълим олиш тўғрисидаги тақдимотлар менда катта қизиқиш уйғотди. Келгусида мазкур тўгаракларга биз ҳам аъзо бўлиб, маъқул бир касбнинг бошини тутмоқчимиз, — дейди кўргазма иштирокчиси Гулмира Расулова.

Тадбир ташкилотчиси Бунёдбек Гафуров ушбу кўргазма орқали Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўқув юртларида мавжуд мутахассисликлар бўйича таълим олишнинг имкониятлари, қўшимча ҳунар ўрганиш ёки малака ошириш истагида бўлган ёшларга республикамизда фаолият олиб бораётган ўқув марказлари ҳамда улардаги мавжуд йўналишлар ҳақида батафсил маълумот бериб, ўқув юртларини жиҳозлаш учун ишлаб чиқарилган, техник воситалар, ўқув-методологик адабиётлар, мебель-жиҳозлар ва компютерлаштиришнинг энг охирги ютуқлари билан яқиндан таништирди.

Кўргазмага уюшмаган ёшлар, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари, абитуриентлар, талабалар, уларнинг ота-оналари, ўқув муассасаларининг вакиллари ва барча қизиқувчилар ташриф буюришди. Иштирокчи Меҳриддин Султонов ҳам ўзининг кўргазма ҳақидаги таассуротлари билан бўлишди.

—Бугунги кўргазма мен учун жуда аҳамиятли бўлди. Чунки 4 йилдан бери талаба бўлолмаяпман. Аммо бу ердаги 20 га яқин таълим муассасалари қолаверса, бир қатор тайёрлов курслари фаолияти ва натижалар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдим. Кўргазма орқали МДИС Ташкент Олий таълим муассаси қошидаги тайёрлов курсига аъзо бўлдим. Бугунги ташриф мен учун тўғри танлов имкониятини яратди.

«Таълимва мутахассислик» ХИХ халқаро кўргазмаси жорий йилнинг 22 сентябрига қадар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1