1

АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий можаролар салбий оқибатларга олиб келмоқда

ДУНЁ 20.09.2018, 07:14
АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий можаролар салбий оқибатларга олиб келмоқда

АҚШ ва Хитой ўртасида давом этаётган иқтисодий можаролар Американинг велосипед ишлаб чиқарувчи BCA Bikes компаниясига салбий таъсир кўрсатмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.

Сабаби қўшма штатлар бозорига чиқадиган велосипед эҳтиёт қисмларининг 40 фоиздан ортиғи Хитойдан импорт қилинади. Королинада жойлашган BCA Bikes компанияси ҳар йили 400 мингдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаради. Бироқ вазият ўзгарганлиги туфайли бу кўрсаткич кескин тушиб бормоқда.

Компания раҳбари Арнолд Камлер эса ушбу ҳолатдан ташвишда эканлигини билдириб, шундай деди: “Биз Трамп маъмуриятининг ўзбошимчалик билан Хитой товарларига божни ошириб қўйганидан ҳайронмиз. Бундан биз каби компанияларнинг бизнеси катта хавф остида қолмоқда”.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1