1

Шаржадан келган дрон Тошкентга "киролмади"

ЖАМИЯТ 19.09.2018, 18:07
Шаржадан келган дрон Тошкентга "киролмади"

Амалдаги тартибларга кўра, мамлакатимиз ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланиш тақиқланган.

Мазкур қурилмаларни фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида кўзда тутилган ҳолларда тегишли ташкилотлар томонидан олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат берилган.

Аммо пойтахтимиз аэропортида БААнинг Шаржа шаҳридан учиб келган фуқаро З.М. мазкур тартибларни бузишга уринди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фуқарога тегишли багаж божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, нархи 14 миллион сўмдан ортиқ бўлган 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1