Тошкентда 22 ёшли ҳайдовчини ваҳшийларча ўлдирган 3 нафар ўсмир йигит 25 йилга қамалди (видео)

ЖИНОЯТ 19.09.2018, 17:50
Тошкентда 22 ёшли ҳайдовчини ваҳшийларча ўлдирган 3 нафар ўсмир йигит 25 йилга қамалди (видео)

2018 йилнинг 23 май куни 1996 йилда туғилган фуқаро Жамшид Раҳимов тунги соат 23.00 атрофида ўзининг Матиз русумли автомашинасида учта йўловчини Қўйлиқ массивига элтиб қўйиш учун келишади. Ўша пайтда ижарага олинган автомашинада киракашлик қилиб, оила тебратаётган йигитнинг уй-ҳаёлида бошқа нарса бўлмаган.

Аммо алкоголь таъсирида бўлган ушбу ўсмир йигитлар пул топиш ниятида ғаразли ниятларини амалга оширадилар. Улар ҳайдовчини бўғиб, пичоқлаб ўлдирганлар.

Котиллар суд курсисида ушбу қилмишлари учун пушаймон эканликларини айтдилар.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди 22 ёшли йигитни ваҳшийларча ўлдириб Сергели тумани ҳудудига, автомашинасини эса Тошкент вилояти ҳудудида қолдириб кетган уч нафар йигит 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1