1

Бухоро-Қоровулбозор магистрал йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг газ баллони портлаб кетди (фото)

ЖАМИЯТ 18.09.2018, 11:42
Бухоро-Қоровулбозор магистрал йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг газ баллони портлаб кетди (фото)

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни эрталаб соат 08:30ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро-Қоровулбозор магистрал йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг йўл транспорт ҳалокатига учраши ва газ баллонининг портлаши натижасида, 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этди.

5 нафар оғир беморлар РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилди. 7 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғирликда, 9 нафарининг аҳволи енгил бўлиб, улар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Жароҳатланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун барча зарурий чоралар кўрилиб, РШТЁИМдан хирург, нейрохирург ва реаниматолог мутахассислари санавияция тармоғи орқали юборилди.

Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, автоҳалокат сабаблари ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1