1

​“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раҳбарияти "ONGS Videsh" компанияси вакиллари билан учрашув ўтказдилар

ИҚТИСОДИЁТ 18.09.2018, 10:55
​“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раҳбарияти "ONGS Videsh" компанияси вакиллари билан учрашув ўтказдилар

Аввалроқ, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон хукуматлараро комиссиясининг 11-йиғилиши доирасида жорий йилнинг 16-17 август кунлари Тошкентда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида Ҳиндистон компаниялари вакиллари билан сармоявий ҳамкорликни ўрнатиш бўйича учрашувлар бўлиб ўтган эди.

Ҳозирги учрашув 15 сентярь куни бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кейинги қадамлар муҳокама этилди.

Хорижий делегация таркибига бош вице-президент, “ONGC Videsh” раҳбари Пахи Ажит Кумар, бош менежер ва геология бўлими бошлиғи Жозеф Татачери Бобби ва геофизик Амит Кумар кирган.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Сайидов компания ушбу учрашувга Ҳиндистоннинг нефть ва газни қидириш ва ишлаб чиқариш бўйича йирик компанияси ҳисобланмиш “ONGS Videsh” компанияси билан бизнес алоқаларни ўрнатиш имконияти сифатида катта аҳамият бераётганини таъкидлади.

Ўз навбатида Пахи Ажит Кумар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раҳбариятига ушбу учрашувни ташкиллаштиргани учун миннатдорчилик билдириб, ўзбек томони билан самарали ҳамкорлик қилишга умид билдирди.

Ҳиндистон делегацияси аъзолари бугунги кунда Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бизнесни ривожлантириш ва хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларга юқори баҳо бердилар.

Ҳиндистон томони Ўзбекистон Республикаси ҳудудида геологик-қидирув ишларига мўлжалланган инвестиция лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдорлигини билдирди. Пахи Ажит Кумар жаноблари Ҳиндистон томонининг “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларни ўрганишга тайёрлигини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга умид билдирдилар.

Музокаралардан сўнг “ONGS Videsh” компанияси делегацияси Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтига ташриф буюрди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1