1

Uzcard: Хавотир олманг, пул маблағларига тегишли барча маълумотлар хавфсиз ҳолатда сақланмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 16.09.2018, 16:55
Uzcard: Хавотир олманг, пул маблағларига тегишли барча маълумотлар хавфсиз ҳолатда сақланмоқда

Кечадан буён банк пластик карталари билан тўлов қилишда муаммолар юзага келаётгани ҳақида хабар берган эдик. Uzcard банклараро тўлов тизими ушбу вазият юзасидан изоҳ берди. Унда қайд этилишича, Ягона умумреспублика процессинг маркази тизимида 2018 йил 15 сентябри, кечки соат 18:52 да техник носозлик кузатилган. Марказ мутахассислари томонидан тизимни кун давомида ишга тушириш учун барча зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Кўпчилик фойдаланувчилар ўз ҳисоб рақамларида пулларнинг йўқолиб қолганидан хавотирда эдилар. Бу ҳақда тўхталиб ўтилар экан, “Тизим мобил тўлов тизимлари орқали пул маблағларига тегишли маълумотни тақдим эта олмаяпти. Пул маблағларига тегишли барча маълумотлар хавфсиз ҳолатда сақланмоқда. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”,-дейилади хабарда.

Маълумот учун: Uzcard банклараро тўлов тизими бу асосий элементи микропроцессорли пластик карточкалар бўлган, қонуний нормалар, норматив ҳужжатлар ва дастурий техник ечимлар ва керакли ташкилий техник инфраструктура уйғунлигига асосланган, пул тўловларини электрон кўринишда амалга ошириш учун мўлжалланган ва микропроцессорли банк карточкаларини чиқарувчи ва маҳсулот(иш, хизмат) сотувчиларига хизмат кўрсатувчи банкларни, ҳисоб банки ва процессинг ташкилотини бир бутун тизимга бирлаштирувчи ҳудудий тўлов тизимидир.

Uzcard қатнашчи банклар орасида 2005 йил 5 март куни ВО №-1 “Банк сўмлик микропроцессорлик пластик карточкалари бўйича хизмат кўрсатиш ва уларнинг операциялари бўйича ўзаро тўловлар билан таъминлаш” ҳақида умумий шартномани имзолаганлар.

Ҳозирги кунда, ушбу Марказда 28 хусусий банкларнинг тўлов тизимлари бирлаштирилган, Uzcard қатнашчилари бўлмиш банклар чиқарган карточкалар умумхизмат тизимини таъминловчи сўмлик пластик карточкалар орқали ҳисобнинг банклараро тўлов тизими тузилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1