Осиё тараққиёт банки “Ўзбекнефтгаз” АЖга корпоратив ривожланишда кўмак кўрсатиши мумкин

ЖАМИЯТ 12.09.2018, 14:39
Осиё тараққиёт банки “Ўзбекнефтгаз” АЖга корпоратив ривожланишда кўмак кўрсатиши мумкин

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида Осиё тараққиёт банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Осиё тараққиёт банкининг “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига доир корпоратив ўзгаришларни амалга оширишдаги ёрдами, “Ўзбекистон Республикасининг газни узатиш тизимини техник қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантириш дастури”ни молиялаштиришдаги иштироки масалалари муҳокама қилинди.

Эндиликда Осиё тараққиёт банки жалб қилган нефть-газ соҳасининг мутахассислари дунёнинг етакчи нефть-газ компаниялари тажрибасини ўрганиб, тадқиқот олиб боради. Шу тариқа илғор тажриба ўрганилиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимига татбиқ этилади.

03.jpg

Газ-транспорт тармоқларини модернизация қилиш бўйича лойиҳанинг амалга оширилиши Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмасини ошириш имконини беради. Бу эса Осиё тараққиёт банки фаолиятининг асосидир.

Учрашув давомида лойиҳани молиялаштиришдаги дастлабки шартлар эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 апрелида ушбу лойиҳа бўйича зарур маълумотларни алмашиш мақсадида томонлар “Махфийлик тўғрисидаги битим”ни имзолаган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1