1

Ўзбекистонда 4K форматидаги илк телеканал ишга туширилади (видео)

ЖАМИЯТ 31.08.2018, 11:34
Ўзбекистонда 4K форматидаги илк телеканал  ишга туширилади (видео)

1 сентябрь куни Ўзбекистонда 4K форматидаги илк телеканал — Lux.TV ишга туширилади. Бу ҳақда ЎзМТРК раиси Алишер Ходжаев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу МДҲ мамлакатлари ва Марказий Осиё минтақасидаги илк 4K форматли юқори тиниқликдаги 24 соат узлуксиз намойиш этувчи телеканалдир.

АКТ вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилаётган ушбу телеканал ЎзМТРКнинг техник ва технологик имкониятларини намойиш этувчи юқори даражали брендга айланади, деб кутилмоқда.

“Чунки бу телеканал ўз дастурлари ёрдамида телетомошабинларни аъло кайфият улашувчи оромбахш лаҳзаларга ошно қилиб, мазмунли ҳордиқ чиқариш билан бир қаторда турмуш ташвишларидан бир муддат узоқлашиб, ҳаёт гўзалликларидан баҳра олишга чорлайди”, — дейилади телеканал таърифида.

Телеканалда ёш чегараси йўқ, у туну кун эфирга чиқади. Унда маданият ва санъат, гўзаллик ва мода, ҳунармандчилик, туризм, табиат ва бошқа кўплаб шу каби мавзуларда кўрсатувлар, дастурлар эфирга узатилади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1