1

Марказий банк майда пулларни босқичма-босқич муомаладан қайтариб олмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 16.08.2018, 10:03
Марказий банк майда пулларни босқичма-босқич муомаладан қайтариб олмоқда

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг нақд пулдаги ҳисоб-китобларини амалга оширишларида қулайликлар яратиш мақсадида йирик нақд пулларни муомалага чиқариш асосан йирик номиналдаги банкнотлар орқали амалга оширилиб, кичик номиналдаги банкнотлар эса муомаладан босқичма-босқич қайтариб олинмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг ҳисоботида маълум қилинди.

Жорий йилнинг I ярмида муомалага чиқарилган нақд пуллар асосан йирик номиналдаги банкнотлар орқали амалга оширилди.

Муомалага чиқарилган банкнотлар улуши (банкноталар жами сонига нисбатан)

2018 йил 1 январь ҳолатига

2018 йил 1 июль ҳолатига

Жумладан, ушбу даврда муомалага чиқарилган нақд пуллар (банклар кассаларидаги нақд пулларни ҳисобга олган ҳолда) ҳажми 2,7 триллион сўмга ёки 13,5 фоизга ошган бўлса, муомаладаги банкнотлар сони 568 миллион донага ёки 7,5 фоизга камайди.

2018 йилнинг I ярмида муомалада 1 000 сўмлик ва ундан кичик қийматдаги банкнотлар миқдори 582 миллиард сўмга камайган бўлса, 5 000 сўмлик, 10 000 сўмлик, 50 000 сўмлик банкнотлар миқдори 3,3 триллион сўмга ошди.

Ушбу даврда, муомалага чиқарилган банкнотлар жами сонида 500 сўмгача бўлган банкнотлар улуши 3,7 фоиз бандга ва 1 000 сўмлик банкнотлар 1,0 фоиз бандга камайган бўлса, 5 000 сўмлик банкнотлар — 2,6 фоиз бандга, 10 000 сўмлик — 1,4 фоиз бандга ва 50 000 сўмлик — 0,7 фоиз бандга ошди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1