Долзарб мавзулар Фото

Юлдуз Усмонова билдирилган танқидларга жавоб берди (видео)

Бўлимлар: ШОУ-БИЗНЕС
Теглар:
Добавлено: 02.08.2018, 11:48

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова интернетда қизғин муҳокама қилинган видеороликга билдирилган танқидларга жавоб берди. Ҳаётдан мамнун бўлишни ўрганиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди примадонна.

“Ҳаётдан мамнун бўлинглар. Бунчалик агресив, негатив бўлиш керак эмас. Опамни ачиғи келади деб ўйламанглар. Мен ҳаммаларингни барибир яхши кўраман. Сизлар учун "Kiki"ни ўйнаб юраверамиз. Билган бўлсаларингиз, ўрик олдида ҳам ўйинга тушганмиз, шунда ҳам кайфиятимиз яхши эди. Ўша "Kiki"ни ўйнаган кунимиз ҳам, тўйларни чиройли ўтказиб, зўр бўлгани учун кайфият яхши эди. Ҳамиша сизлар учун ўйинга тушиб юрайлик”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова машина олдида рақс тушган видеоролик интернетда яшин тезлигида тарқалди. Унда санъаткор охирги пайт тренд бўлаётган "Kiki Challange" рақсини ижро этган.

Шунингдек, кеча Юлдуз Усмонованинг қизи Нилуфар Усмонова бешинчи бор она бўлди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии