1

Бухорода қадимий кўприк қолдиқлари топилди

МОЗИЙДАН САДО 02.08.2018, 11:23
Бухорода қадимий кўприк қолдиқлари топилди

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган “Хўжа Ниёз Хоразмий” мақбараси олдидан оқиб ўтувчи зовурда қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда сув остидан Х асрга тааллуқли “Лақ-Лақа” кўприги топилган.

Ушбу кўприкни тадқиқ қилиш учун мутахассислар чақирилиб ўрганилганда, кўприк Х асрда қурилгани ва ХVI асрда қайта таъмирланганлиги тасдиқланди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълумотига кўра, мазкур ҳудудда тадбиркор Низом Ҳусейнов томонидан экотуристик марказ яратиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Бу ерда туристлар келажакда нафақат қадимий кўприк қолдиқларини, балки чўл ҳайвонлари боғи, қадимий уй намунаси ва миллий ҳунармандлик маҳсулотларидан ҳам баҳраманд бўлади.

Соҳа ривожи учун амалга оширилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1