1

Ўтган йилгига қараганда абитуриентлар сони кам. Бу нима билан изоҳланади?

ЖАМИЯТ 16.07.2018, 15:00
Ўтган йилгига қараганда абитуриентлар сони кам. Бу нима билан изоҳланади?

15 июл куни республикамиз Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш жараёни якунланди. Бу йил қанча абитуриент ўқишга кириш истагини билдирган? Қайси Олий таълим муассасасига энг кўп ҳужжат топширилди?

Бу саволларга Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев шундай жавоб берди:

Бу йил 60 та Олий Таълим муассасаси ва унинг 19 та филиалига 675 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бу ўтган йилгига қараганда 54 мингга кам. Бу кечки ва сиртқи бўлимларнинг очилиши билан изоҳланади. Танлов кўрсаткичи бир ўринга 8.3 ни ташкил этди. Ўтган йили бу рақам 10.9 ни ташкил этган эди. Энг кўп ҳужжатлар Қарши давлат университетига топширилган. Унга бу йил абитуриентлардан 30 минг 987 та ариза қабул қилинган, кейинги ўринда Самарқанд давлат университети бўлиб, унга 28 минг 770 нафар, шунингдек Фарғона давлат университетига 27 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Энг кўп конкурс Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалида бўлди. Бу ерда бир ўринга курашаётган абитуриентлар кўрсаткичи 23,2 ни ташкил этди. Ўтган йили ҳам айни шу университетда энг кучли рақобат кузатилган. Шунингдек, Андижон машинасозлик институти, Тошкент Давлат Техника университетининг Термиз филиалида рақобат кучли.

Бу йил тестларни шаффофлигини таъминлаш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидан 4 минг 500 нафардан ортиқ педагог ва раҳбар кадрлар жалб этилади. Айни пайтда уларни саралаш ишлари кетмоқда. Жорий йилда 60 та бинода тест синовлари ўтказилади. Гуруҳлар сони 1063 тани ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1