1 августдан бошлаб суд тизими ходимлари лавозим маошлари оширилади

ЖАМИЯТ 16.07.2018, 14:31
1 августдан бошлаб суд тизими ходимлари лавозим маошлари оширилади

"Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра Олий суд веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, судларга мурожаат этишда давлат божларини тўлаш бўйича амалдаги имтиёзлар ва давлат божи ставкалари қайта кўриб чиқилади.

2018 йил 1 августдан бошлаб суд тизими ходимлари лавозим маошлари оширилади.

Фармонга асосан судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автомобиллар сотиб олиш учун, суд аппарати ҳамда Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларига эса уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар тақдим этишни назарда тутадиган таклифлар киритилиши назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1