1

Шаҳрисабздаги қандолат ишлаб чиқариш цехида газ баллони портлади, икки аёл жароҳат олди

ЖАМИЯТ 16.07.2018, 13:07
Шаҳрисабздаги қандолат ишлаб чиқариш цехида газ баллони портлади, икки аёл жароҳат олди

Шу йилнинг 15 июль куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Чилонзор кўчасида жойлашган «Кеш-Кристал» хусусий корхонасига қарашли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехидаги суюлтирилган газ баллони жўмраги отилиб кетиши оқибатида газ сизиб чиқиб, чақнаш содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳодиса оқибатида цех ишчилари — Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Н.Х. ва Д.Ш. исмли аёллар куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилганлар. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1