1

Чимкентдаги жарима майдончасида сақланаётган 45 та автомобиль ёниб кетди

ДУНЁ 16.07.2018, 12:59
Чимкентдаги жарима майдончасида сақланаётган 45 та автомобиль ёниб кетди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги автомобилларга мўлжалланган жарима майдончасида кучли ёнғин содир бўлиши оқибатида 45 та транспорт воситаси ёниб кетган, деб хабар бермоқда Tengrinews.

Ёнғин 15 июль куни содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар идорасининг маълум қилишича, аввалига КамАЗ русумидаги машина ёниб, ундаги олов бошқа автомобилларга, сўнгра икки қаватли мебель цехига ўтган.

Тунги ёнғин икки соат мобайнида 76 ўт ўчирувчи ва 17 та ихтисослаштирилган техника ёрдамида бартараф этилди.

Бироқ ўтган вақт ичида утилизацияга мўлжалланган 35 та ва ҳайдовчилари жаримага тортилган 10 та автомобиль ёниб бўлган эди.

Ёнғин майдони 294 квадрат метрни ташкил қилди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1