1

Бухорода ўғирлик содир этган 30 ёшли аёл қўлга олинди

ЖИНОЯТ 16.07.2018, 12:30
Бухорода ўғирлик содир этган 30 ёшли аёл қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ИИБга жорий йил 10 июль куни йирик миқдордаги ўғирлик юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, 9 июль куни номаълум шахс Б.Б.нинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, у ердан 7750 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни «Боғисайидон» МФЙда яшовчи Н.Д. исмли аёл содир этганлиги аниқланди. Ўғри аёл қўлга олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1