1

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳар бир лойиҳани кўздан кечириб, тегишли тавсия ва амалий кўрсатмалар берди

ЖАМИЯТ 16.07.2018, 11:39
Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳар бир лойиҳани кўздан кечириб, тегишли тавсия ва амалий кўрсатмалар берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 14 июл куни тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар иштирокида учрашув ўтказди.

Тадбирда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар бир жойга жамланди. Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган амалий учрашувда пойтахтимизнинг 11 та туманидан 55та йирик лойиҳа кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга маъсул идоралар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар иштирокида амалий учрашув ўтказилишидан асосий мақсад, хусусий сектор вакилларининг истиқболли лойиҳаларини кўриб чиқиш ва ҳаётга жорий этишга қаратилганлиги билан алоҳида эътиборга лойиқ.

Янгича ёндашувда ўтказилган ушбу учрашувда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар Тошкент шаҳрини янада кўркам қилиш, пойтахтимизда саноат ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа барча соҳаларни ривожлантириш бўйича ўз лойиҳалари билан иштирок этишмоқда.

Учрашувнинг долзарблиги шундаки деярли ҳар бир лойиҳани Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шахсан ўзи кўздан кечириб тегишли тавсия ва амалий кўрсатмалар берди. Лойиҳалар асосан слайд кўринишида намойиш этилиб учрашув очиқ, холис ва шаффоф тарзда ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирнинг муҳим бир натижаси сифатида пойтахтимизда турар жой биноларини қуришни режалаштирган тадбиркорларга лойиҳалари тасдиқдан ўтказиш, Тошкент шаҳар ҳокимияти Давлат шерикчилиги асосида ер участкалари ажратади.

“Бунда давлат шерикчилигининг аҳамияти шундаки, турар жой биноларининг қурилиши тугатилгач, давлатга уларни сотишдан тушган даромаддан фоиз тўланмайди, балки умумий хонадонларнинг 10-15 фоизи ҳокимлик тасарруфига ўтказилади ва ушбу хонадонлар чин етим, ногирон, кам таъминланган, боқувчиси йўқ уй-жойга муҳтож аҳоли қатламига тақдим этилади. Бу билан ҳам шаҳримиз ободончилигига ҳисса қўшилади, ҳам кўнгли яримларнинг эҳтиёжини қондиришнинг муҳим хайрли иш амалга оширилади”, - дейилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Мазкур учрашув якуни бўйича шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1