1

Башорат: Бахтли лаҳзаларга бой ҳафта!

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 16.07.2018, 10:08
Башорат: Бахтли лаҳзаларга бой ҳафта!

Ҳамал

Сиздан бу ҳафта шошма-шошарликка йўл қўймаслик талаб этилади. Айниқса, муҳим қарорларни қабул қилишда. Ана шунда кўпдан бери ўйлантириб келаётган саволларга жавоб топишингиз мумкин. Уларни ҳал этишда ноодатий усулларни қўлланг.

Ишда – ҳамкасбларингиз билан муносабатда муроса йўлини танласангиз асло ютқазмайсиз. Бошлиғингиз ҳам фикрларингизни инобатга олади. Дам олиш кунларини оила даврасида ўтказинг.

Савр

Кўнгилчанлигингиздан кўпчилик фойдаланишга уринади. Муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш яхши, албатта. Бироқ ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак. Шуни унутманг.

Муаммолар қаршисида ўзингизни йўқотиб қўйманг. Ҳеч бири асабни бузишингизга арзимайди. Уларни ҳал этаман, деб вақтингизни ҳам, кучингизни ҳам сарфлаб овора бўлманг. Энг яхшиси, ҳаммасини унутинг-да, тоғ-ён бағирларига оилавий саёҳатга чиқинг.

Жавзо

Янги ғоя ва таклифларингизни амалиётга татбиқ этиш учун қулай фурсат бўлади. Имкон борича бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилинг. Ахир, бунинг учун сизда билим ва салоҳият ҳам етарли. Яна бу ҳафта дарз кетган муносабатларни тиклаш учун ҳам имконият бўлади. Бироқ муҳим масалаларни ҳал этишни кейинроққа қолдирганингиз маъқул.

Саратон

Ҳар бир ишни ўз вақтида бажаринг. Ортга сурганингиз билан қутулолмайсиз. Ўзингизга муаммо орттирганингиз қолади.

Оила аъзоларингиз сизни қўллаб-қувватлайди. Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Кўпдан бери унутилган касалликлар тўсатдан безовта қилиши мумкин. Кечиктирмасдан ўз вақтида шифокорга мурожаат этинг. Дам олиш кунларини оила даврасида ўтказинг.

Асад

Бизнес ҳамкорлар билан шартнома имзолашда эҳтиёт бўлинг. Қарор қабул қилишдан аввал мутахассислар билан маслаҳатлашганингиз яхши. Ана шунда муаммоларнинг олдини олган бўласиз. Яқинларингиз ҳам қўллаб-қувватлашади. Муҳими, улар сиздан ҳеч қандай манфаат кутишмайди.

Иш билан бўлиб саломатлигингизни ҳам унутиб қўйманг. Дам олиш кунлари кўпдан бери кўришмаган дўстларингиз ташрифи кутилмоқда.

Сунбула

Бу ҳафта сиздан фаоллик талаб этилади. Иқтидорингизни намойиш этиш учун имкон туғилади. Ишда ҳам омад кулиб боқади. Саломатлигингизга ҳам эътиборли бўлинг. Дам олиш кунлари оилавий саёҳатга чиқишингиз кутилмоқда.

Ақраб

Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қулай фурсат бўлади. Бундай имкониятдан, албатта, хурсанд бўласиз. Фақат ортиқча харажатларга йўл қўйманг. Акс ҳолда, қийналиб қолишингиз мумкин.

Ишда ҳам сизга юклатилган топшириқларни зўр қизиқиш ва иштиёқ билан бажарасиз. Бунда фақат шошма-шошарликка йўл қўйманг.

Қавс

Сиз учун бу ҳафта янги имкониятлар эшиги кенг очилади. Бошлиғингиз ҳам муҳим топшириқларни сизга ишониб топширади. Натижада, хизмат лавозимингиз юқорилаб, моддий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Яқинларингиз ҳам ютуқларингизни эшитиб, хурсанд бўлишади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида узоқдаги яқинлар билан кўришиб, мароқли ҳордиқ чиқарасиз.

Жадий

Муаммоларни ўйлаб, тушкунликка тушманг, улар вақтинчалик. Вақти-соати билан ҳаммаси ўз ечимини топади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида кўплаб фойдали таклифлар бўлади. Уларни қабул қилишда шошилманг. Дам олиш кунлари тоғ-ён бағирларида сайр қилинг.

Далв

Ҳафтанинг биринчи ярмида молиявий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Аммо харажатлар борасида эҳтиёткор бўлинг. Ишда ҳамкасбларингиз билан бамаслаҳат иш тутсангиз кўнгилсизликларнинг олдини олган бўласиз. Дам олиш кунлари яқинларингизни йўқланг. Бундан улар, албатта, хурсанд бўлишади.

Ҳут

Ҳафта сиз учун саргузаштга бой бўлади. Ҳар ишни масъулият билан амалга оширасиз. Ҳамкасбларингиз ҳам ана шу хислатингизни қадрлашади. Ҳафта ўртасида дўстона учрашувлар ҳамда саёҳат учун қулай имкон туғилади. Бундай фурсатдан унумли фойдаланиб қолинг. Дам олиш кунлари романтик учрашувлар кутмоқда!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1