1

Квентин Тарантино “Кунлардан бир куни Голливудда” номли фильмининг актёрлар жамоаси таркибини эълон қилди

ДУНЁ 16.07.2018, 07:56
Квентин Тарантино “Кунлардан бир куни Голливудда” номли фильмининг актёрлар жамоаси таркибини эълон қилди

Ниҳоят, Квентин Тарантинонинг янги йирик лойиҳасининг тафсилотлари пайдо бўлди, дея ёзмоқда Сегодня нашри.

Режиссёр “Кунлардан бир куни Голливудда” фильмининг актёрлар жамоасини эълон қилди.

Картинада қотил Чарльз Менсоннинг қурбонига айланган режиссёр Роман Поланскийнинг рафиқаси билан қўшни бўлган собиқ актёр Рик Далтоннинг ўтмиши ҳақида сўйланади.

Леонардо Ди Каприо – Рик Далтон

Брэд Питт – Клифф Бут

Рикнинг дублёри ва дўсти.

Марго Робби – Шэрон Тейт

Режиссёр Роман Поланскийнинг рафиқаси ва актриса. У ўзининг уйида Чарльз Менсон томонидан ўлдирилади.

Берт Рейнольдс – Жорж Спан

80 ёшли қарийб сўқир одам. Лос-Анжелесдаги ранчосини вестерн фильмларни суратга олиш учун ижарага берган. Спан ҳам Менсоннинг қурбони бўлган.

Дэмиэн Льюис – Стив Маккуин

Актёрлар:

Шунингдек, фильмда Зои Белл, Тим Рот, Майкл Мэдсен, Курт Рассел, Тимоти Олифант, Жеймс Марсден, Жулия Баттерс, Жеймс Ремар, Мартин Коув, Бренда Ваккаро, Николь Галисия, Крейг Старк, Марко Родригес, Рмон Франко, Рол Кардона, Морис Комт, Эдди Перес, Майк Мох, Скут Мак Нэйрилар суратга тушишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1