1

Туробжон Жўраев Самарқанд вилоятида коррупцион тизимни йўлга қўйгани учун ҳибсга олинди (видео)

СИЁСАТ 13.07.2018, 22:13
Туробжон Жўраев Самарқанд вилоятида коррупцион тизимни йўлга қўйгани учун ҳибсга олинди (видео)

Ўзбекистон каналининг “Ахборот” кўрсатувида Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев ўз лавозимидан олинишига расман изоҳ берилди.

Унга билдирилган ишончни оқламасдан, жиноий хатти-ҳаракатларга йўл қўйгани, ўз мансабидан фойдаланиб, вертикал коррупцион тизимни ташкил қилгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганлиги таъкидланди.

Шунингдек, қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари орқали, уй-жой бериш, ер ажратиш ва бошқа масалаларда Туробжон Жўраев катта миқдордаги пора олганлиги тўғрисида Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази томонидан тайёрланган алоҳида лавҳа берилди.

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев дастлабки тергов жараёнида барча айбига иқрор бўлган, ҳеч нарсани инкор қилмаган.

Шунингдек, қурилиш масалалари бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хўжақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хўжақуловлар ҳам мазкур жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилинган.

Лавҳада айтилишича, Туробжон Жўраев коррупцион тизимини муваффақиятли йўлга қўя олган, буни олинган поралар миқдори кўрсатиб турибди.

Айбланувчилар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1