1

Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланди

СИЁСАТ 13.07.2018, 21:53
Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланди

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Сессия Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида бўлиб ўтган. Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов ўрнига шу пайтгача Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилоятига янги ҳоким этиб тайинланди.

Бугун, 13 июль куни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Туробжон Жўраев лавозимдан озод этилгани ва Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида ишлаб келган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида маълум қилган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1