1

Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нусхаси сотувга чиқарилди (фото)

ЖАМИЯТ 05.07.2018, 10:15
Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нусхаси сотувга чиқарилди (фото)

Мусҳафи шарифнинг навбатдаги 10 минг нусхаси босмадан чиқарилди. Бугун эрта тонгдан пойтахтимиздаги “HILOL NASHR” нашриёт-матбаа босмахонаси олдида аҳоли гавжум.

Минглаб юртдошларимиз муборак Қуръони Каримни харид қилиш учун навбатда туришибди. Талаб юқори бўлгани боис ҳар бир хонадон учун биттадан Мусҳафи шариф сотилмоқда. Нарх ўзгармаган. Минглаб юртдошларимиз муборак Қуръони Каримни харид қилиш учун навбатда туришибди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Нашриёт директори Абдулваҳид Саттиев ҳар икки ярим ойда Мусҳафи шариф 10 минг нусхадан чоп этилишини таъкидлаган эди.

6-mushafga_navbat-680x453.jpg

Хабарингиз бор, шу йилнинг март ойида Қуръони Карим китоби “HILOL NASHR” нашриёт-матбааси томонидан “Дорус-салом” нашриётининг расмий рухсати билан аслий нусхаси асосида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида чоп этилган эди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Мусҳафни 50 минг нусхада чоп этишга рухсат берган. Дастлабки нашр қилинган 10 минг нусха китоб нашриётнинг 7 та дўкони, шунингдек, ҳудудлардаги ҳамкор китоб дўконларига белгиланган ягона нархи – 31 минг сўмдан сотиш шарти билан тарқатилди ва сотувга чиққан кунидаёқ сотиб тугатилди.

photo5328137373319538961.jpg

photo5325761891332630891.jpg

photo5328137373319538962.jpg

photo5328137373319538963.jpg

photo5328137373319538964.jpg

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1