Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

ШОУ-БИЗНЕС 03.07.2018, 10:53
Теглар: Шаҳзода, Муниса Ризаева
Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз...

— Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга ксерокопия қилинган пул тўлаш керак”, деганди. Бу фикрга қўшиласизми?

(Мириқиб кулади) Уни ҳақ ё ноҳақ, деёлмайман. Жонли ижро қиладиган хонанда албатта ўз устида ишлайди. Бундай ҳамкасбларимга фонограммада ишлайдиганлар ёқмаслиги аниқ. Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор. Лекин ишончим комил, ҳар бир хонанда жонли ижрога етиб келади ва ютуқларидан ғурурланиб юради.

— Хонанда Муниса Ризаева “Халқалар дўстлиги”нинг техникаси талабга жавоб бермайди”, деганди. Овоз режиссёри Игорь Иосис эса аксини таъкидлаганди...

— Мунисанинг концертини кўрганман, қийналганини сезганим йўқ. Жонли ижроси менга жуда ёққанди. Аслини олиб қараса, ижодкорнинг ўзидан кўнгли тўлмаслиги табиий ҳол. “Халқалар дўстлиги”нинг техникаси эса талабга жавоб беради. Ўзимизда ҳам, Москвада ҳам жонли ижрода ишлаб кўрганим учун имкониятларни фарқлай оламан.

— Мунисанинг жонли ижродаги концерти манзур келганини айтдингиз. Сизнинг жонли ижродаги концертингиз ҳам мухлисларга манзур келган бўларди. Нима тўсқинлик қиляпти?!

(Кулади) Худо хоҳласа, юз фоизлик жонли ижрода концерт бераман. Тўсқинлик бу – ўзимиз ва дангасалигимиз. Очиғи, вақтим камлиги учун ўз устимда ишлашга имкон бўлмаяпти. Техника ва бошқа ҳолатларни баҳона қилиш нотўғри. Ўзини ҳурмат қилган исталган хонанда жонли куйлай олади, бу аниқ.

Шарҳлар

"Куёвболанинг ёши мендан кичик". Муниса Ризаева турмушга чиқаётгани ҳақида маълум қилди (видео)

08.01.2021, 10:17

Хонанда Муниса Ризаева турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram саҳифасида мухлислари билан бўлган жонли савол-жавоб эфири чоғида маълум қилди. Хонанадага ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бир қанча...
Муниса Ризаевани товламачиликда айблашди

13.03.2020, 18:21

Муниса Ризаева ўз инстаграмдаги саҳифасида видеомурожаат жойлаштирди. Унда хонанда мухлислари уни товламачиликда айблашаётганлигини айтмоқда. Бу ҳақда ҳонанданинг интаграм саҳифасига илова қилиб Аниқ.уз хабар берди.Хонанда ва...
​Муниса Ризаева 700 доллар муҳокамаларига жавоб берди

30.09.2019, 18:41

Хонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram’даги саҳифасида тўй ва маросимлардаги «бирров» хизмати нархи муҳокамаларга сабаб бўлгани учун ушбу фикрларга ўзининг муносабатини билдириб ўтди.Муниса Ризаеванинг таъкидлашича, у...
Муниса Ризаева туғилган кунини нишонлади (видео)

23.10.2018, 09:50

Ўзбек эстрадаси юлдузи Муниса Ризаева туғилган кунини нишонлади.Ўзининг доимий хит тароналари ва бетакрор клиплари билан ажралиб турадиган хонанда 32 ёшни қаршилади. Хонандани мухлислари ва дўстлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1