1

Ўзбекистонлик киноижодкорлар «Евразия» халқаро кинофестивалида

ШОУ-БИЗНЕС 01.07.2018, 09:53
Ўзбекистонлик киноижодкорлар «Евразия»  халқаро кинофестивалида

“Кинематографияни ривожлантириш маркази» ҳамда «Ёш киноижодкорлар кенгаши” бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 1-7 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган “Евразия” халқаро кинофестивалида иштирок этишмоқда. Мазкур фестиваль халқаро кинопродюссерлар ассоцацияси (FIAPF) рўйхатидан ўтган бўлиб, Қозоғистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 14- бор ўтказилади. “Евразия” кинофестивалининг асосий танловида кинорежиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» ҳамда ёш кино ижодкорлар : Абдуазим Илҳомжонов ва Ботир Абдурахмоновнинг «Мама»-деб номланган қисқа метражли фильмлари иштирок этади. Конкурсдан ташқари ўтадиган дастурда эса, Жаҳонгир Косимовнинг “Назира” бадиий фильми намойиш этилиши кўзда тутилган. Шунингдек, мазкур фестиваль доирасида шу йилнинг кузида мамлакатимиз пойтахти Тошкентда илк бор бўлиб ўтиши режалаштирилаётган «Prologue» ҳалқаро кинофестивали ташкилотчилари ўртасида ҳамкорлик шартномаси ҳам имзоланади. «Евразия» кинофестивалида бўлиб ўтадиган мулоқотлар, ўзаро тажриба алмашув, биргаликдаги ҳамкорлик битимлари, тузилажак шартномалар кино санъати ва саноатидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиши ҳамда соҳа ривожига ижобий таъсир этиши турган гап. Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Қозоғистон Республикасида "Ўзбекистон" йили деб эълон килинган. 14- «Евразия» халқаро кинофестивали эса Остона шахрининг 20 йиллик юбилейи арафасида бўлиб ўтмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1