1

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 14,7 млрд долларгача ўсди

ИҚТИСОДИЁТ 28.06.2018, 11:05
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 14,7 млрд долларгача ўсди

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 14,5 млрд доллардан 14,7 млрд долларгача ошди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган ҳисоботда кўрсатиб ўтилган.

Қарздорликнинг асосий ўсиши давлат секторига тўғри келади, у ерда курс ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда давлат қарзлари ўсиши 329 млн АҚШ долларини ташкил этди. Бу ерда бош компаниялар томонидан тақдим этилган кредитлар ҳисобга олинмаган.

Давлат ташқи қарзлари суммасининг қолдиғи 7,6 млрд доллардан 7,9 млрд долларгача ошган.

Хусусий ташқи қарз бўйича мажбуриятларнинг ўсиши банк секторида (70 млн доллар) ва нобанк молия муассасалари (3 млн доллар) секторида кузатилди.

Компанияларнинг хусусий ташқи қарзлари миқдори асосий қарздорлик ва фоизлар бўйича қарзни қоплаш ҳисобига 222 миллион долларга камайди. Натижада, хусусий ташқи қарз бўйича қарздорлик 6,3 миллиард доллардан 6 миллиард долларга пасайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1