1

Хадича — “Ёлғиз қиз”

ШОУ-БИЗНЕС 26.06.2018, 12:31
Хадича  — “Ёлғиз қиз”

Хонанда Хадича “Ёлғиз қиз” номли янги қўшиғига клип суратга олди...

Клип жараёнлари уч кун давомида пойтахтимизнинг турли гўшаларида бўлиб ўтди. Тасвирга олиш майдончасига келиб, ижодкорларнинг ишини кузатдик, сўнг хонанда Хадичани суҳбатга чорладик.

- “Ёлғиз қиз” қўшиғининг ғояси ўзимга тегишли, оилада ёлғиз қиз фарзанд бўлганим учун бу мавзу менга бегона эмас. Қўшиқ ғоясини истеъдодли шоир Ҳушнуд Дарвешга айтганимда, “ҳўп” дейи-ю, эртасигаёқ шеърни жўнатди, – дейди Хадича.

Дардли шеърга мусиқа басталашни ёш бастакорлардан бири Шоҳжаҳон Эргашев уддалади. Энди навбат унга мос клип суртага олишга келди. Клип режиссёри Жамшид Исакхўжаев, оператор Жасур Шаметов билан ҳамкорликда сюжет жанридаги видеолавҳа суратга олинди.


- Клипга ёш истеъдодли, дебютант актёрларни таклиф этдик. Уни ранг-баранг, табиий фонлар билан бойитиш учун университет, талабалар ётоқхонаси, темир йўл каби бир нечта обьектларни танладик, - дейди клип режиссёри Жамшид Исакхўжаев.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1