Собиқ ҳакам: Равшан Эрматов ўйинни яхши бошқарди

СПОРТ 22.06.2018, 15:05
Теглар: Футбол, Жаҳон чемпионати
Собиқ ҳакам: Равшан Эрматов ўйинни яхши бошқарди

Ўзбекистонлик собиқ ҳакам Холмат Мирзааҳмедов championat.asia нашрига берган интервьюсида машҳур ўзбек ҳаками Равшан Эрматов кеча бўлиб ўтган Аргентина — Хорватия баҳсини қандай бошқаргани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйинда Хорватия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Месси бошчилигидаги аргентиналиклар ҳеч нарса қила олишмади. Равшан Эрматов ўйинни қандай бошқаргани ҳақида собиқ ҳакам Холмат Мирзааҳмедов фикрларини билдирди.

"Эрматов ва унинг бригадасига катта раҳмат. Ҳакамларимиз ўйинни яхши бошқаришди. Энг муҳими, қўпол хатолар кузатилмади. Фақат бир вазиятда Эрматов хорватлар футболчиси Ракитичнинг оёғини рақиб ўйинчиси босганини кўра олмай қолди. Менимча, ўша вазиятда Равшан ўйин динамикасида эди. Лекин қолган ҳолатлар бўйича умуман эътироз йўқ.

Эътибор берган бўлсангиз, жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлар бирданига сариқ карточка кўрсатишмаяпти. Улар олдин футболчилар билан мулоқотда бўлишяпти. Менимча, ФИФА томонидан шундай кўрсатма берилган бўлса керак. Чунки "сариқ" бериш осон, лекин уни қайтариб олиш қийин. Шу боис Равшан Эрматов ҳам дарров карточка кўрсатмасдан олдин ўйинчилар билан гаплашишга ва тушунтириш ишлари олиб боришга ҳаракат қилди.

Умуман олганда ўйин жуда оғир кечди. Босим юқори бўлди. Энди жаҳон чемпионатида бундай учрашувлар ортиб бораверади. Эрматов барча сариқ карточкаларни вақтида ва тўғри берди. Агар шу орқали ўйинчиларни тинчлантирмаганида балки баҳс охирларига келиб жанжал чиқиши мумкин эди. Эрматов эса буни вақтида пайқай олди ва ҳар икки жамоа аъзоларини ўз пайтида совутишга улгурди. Ўйлайманки, ФИФА ҳам Эрматов бошлиқ ҳакамларимиз бригадасининг кечаги ишини юқори баҳолади. Уларга кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз".

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1