1

Ургутда 300 нафардан ортиқ болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилмаган

ЖАМИЯТ 21.06.2018, 14:53
Ургутда 300 нафардан ортиқ болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилмаган

Ургут тумани 1 ва 2-сон ФҲДЁ бўлимлари ҳодимлари томонидан хонадонма-хонадон ўрганиш олиб борилганда туғилиши расмийлаштирилмаган 300 дан ортиқ болалар аниқланган, деб ёзади «Зарафшон» газетаси.

Ҳозирги кунда уларга белгиланган тартибда туғилганлик ҳақида гувоҳномалар берилмоқда ва улар ҳақидаги маълумотлар электрон ФҲДЁ архив фондига киритилмоқда.

Айни вақтда вилоятда 22 та ФҲДЁ бўлимлари мавжуд бўлиб, 1 та "Никоҳ уйи" ва 1 та вилоят ФҲДЁ архиви фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб тажриба тариқасида Паст Дарғом туман 1 ва 2-сон ФҲДЁ бўлими фуқаролик ҳолати фактларини расмийлаштириш юзасидан туман давлат хизматлари агентлигида иш олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 17 июнь ҳолатига кўра, вилоят ФҲДЁ бўлимлари томонидан "Ягона электрон ФҲДЁ архиви" ахборот тизими билан интеграция қилиш учун ягона электрон ФҲДЁ архив фонди бўйича 1 миллион 384 минг 719 фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари рақамли кўринишга ўтказилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1